Қадрдон жамоа Роналдудан юз ўгирди

Криштиану Роналдуни жаҳон фуболига танитган “Манчестер Юнайтед” португалиялик юлдузни олиш фикридан қайтди.

Аввалроқ, “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналду ҳамда Поль Погба рокировкасини амалга ошириш бўйича иш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Бироқ, манчестерликлар ёзда бошқа трансферларга эътибор қаратадиган бўлди.

Ҳозирча, Роналдуни олиши мумкин бўлган жамоа ПСЖ ҳисобланади. Парижликлар Килиан Мбаппени ушлаб қола олмаса, ўрнига Криштиануни олиб келмоқчи.

Роналду якунланган мавсумда А Серияда 33 та учрашувда 29 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)