Қамалиб чиққан футболчи Ўруновнинг янги жамоадошига айланиши мумкин
Москванинг "Спартак" клуби мавсумни “Сочи” сафида ижарада ўтказаётган "Зенит" ҳужумчиси Александр Кокориннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “Спартак” тез орада Кокоринни қониқтирадиган молиявий таклиф юбормоқчи. Айтиш керакки, 29 ёшли футболчи 3 йиллик шартнома имзолаб, бу вақт мобайнида камида 10 млн евро маош ишлаб олмоқчи.
Кокоринга “Спартак”дан ташқари "Рубин", "Локомотив" ва "Динамо" клублари ҳам қизиқмоқда. Қолаверса, "Сочи" ҳам унга тўлақонли шартнома таклиф қилишга тайёр.
Кокорин жорий мавсум “Сочи” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Спартак" Остон Ўруновни ҳам сотиб олишга яқин турибди.
Фикрлар