Қанақасига?! "Челси" 100 миллионга сотиб олган футболчини яна Украина клубига қайтаришмоқчи

"Шахтёр" футбол клуби директори Дарио Срна “кончилар” қишки трансфер ойнасида жами 100 миллион евро эвазига "Челси"га ўтган украиналик ярим ҳимоячи Михаил Мудрикни ортга қайтариши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Мудрикнинг нархини "Шахтёр" президенти эмас, бозор белгилаган. Михаил ўз позициясида Мбаппе ва Винисиусдан кейин Европанинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Агар кимдир "Шахтёр" футболчисини сотиб олмоқчи бўлса, бизни ҳурмат қилиши керак. Биз ўйинчиларни сотиб олиш ва қандай сотишни биламиз. Афсуски, Михаил ҳозирда "Челси"да ўзини яхши кўрсата олмаяпти, лекин у Премьер-лиганинг энг зўр футболчиларидан бирига айланиш учун салоҳиятга эга. У ҳозир тушкун кайфиятда бўлиши мумкин, чунки жамоаси анчадан бери ғалаба қозона олмаяпти. У ўтиши мумкин бўлган бошқа клуб - "Арсенал" турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Балки Мудрик "канонирлар" сафига ўтишни хоҳлар. Аммо урушдан кейин "Шахтёр" уни қайтариб сотиб олиши мумкин", - деди Срна The Football Ramble нашрига берган интервьюсида.

22 ёшли Мудрик жорий мавсум “Челси” сафида жами 6 та ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам гол урмади ҳамда голли узатмани амалга оширмади. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!