Қаранг, ким қайтди! (ФОТО)
“Тоттенхэм” клуби форварди Сон Хин Мин Жанубий Корея армиясида муддатли ҳарбий хизматни ўтагач, яна “шпорлар” қароргоҳига қайтиб келди.
“Қаранг, ким қайтди!”, - деб ёзилади клуб расмий твиттерида.
Англияда 2 ойлик карантиндан сўнг 19 майдан бошлаб жамоаларнинг машғулот ўтказишига рухсат берилди. Сон жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар