Қария Подольски Германияга Англия устидан ғалаба келтирди

 

Германия терма жамоаси ФИФА кунларини самарали ўтказиш мақсадида Англия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Мазкур ўйинда Лукас Подольскининг 69-дақиқада киритган голи немисларга ғалаба келтирди. 31 ёшли футболчи сўнгги марта Германия термасига чақирилган эди ва у бундан имкониятдан унумли фойдаланди.

Қайд этиш керакки, Подольски Германия термасидаги фаолиятида 49 та гол урган.

Германия – Англия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 69 Подольски.

Германия – тер Штеген, Хуммельс, Рюдигер, Хектор, Вайгль (Жан, 66), Киммих, Сане, Кроос, Брандт (Шюррле, 59), Подольски (Руди, 84), Вернер (Мюллер, 77).

Англия –   Харт, Кэйхилл, Смоллинг (Стоунз, 84), Бертран (Шоу, 83), Кин, Алли (Лингард, 71), Ливермор (Уорд-Проуз, 83), Лаллана (Редмонд, 66), Дайер, Уокер, Варди (Рэшфорд, 70).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!