Қаршидаги баҳсда "Насаф" АГМК билан муроса кўчасини танлади

Ўзбекистон чемпионати 2-турида "Насаф" АГМК билан куч синашди ва жамоалар жанговар дурангга имзо чекди.

Турнинг марказий учрашуви шиддатли ҳужумлар остида кечди. Қаршиликлар тезкор гол билан баҳсни бошлашди. 7-дақиқада Хусайн Норчаев қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. 84-дақиқада Элвин Фортес жарима майдони ичида дарвозага кучсиз зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқалар мобайнида дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

  • Суперлига
  • 2-тур

Насаф

  • Хусайн Норчаев 7'
1 : 1

14/03/2021 18:30

OKMK

  • Элвин Фортес 84'

  • 90+5'

    Ўйин якунлади.

  • 90+5'

    Суҳроб Нуруллоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 90+4'

    Хусниддин Ғофуров рақибига қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    Насафнинг ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Александр Касьян жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам беришмоқда.

  • 88'

    Миржамол Қосимов бурчакдан тўпни ўйинга киритди, жарима майдони ичида Александр Касьян зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 87'

    Александр Касян тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 85'

    Насафда ўзгариш: Ҳусайн Норчаев ўрнини Муҳриддин Зоиров эгаллади.

  • 84'

    ГОООЛ! Элвин Фортес ҳимоячилар орасида тўпни дарвозага йўллади, Абдувоҳид Неъматов тўпга улгурмади.

  • 83'

    АГМКда ўзгариш: Санжар Турсунов ўрнига Зафар Полвонов майдонга тушди.

  • 80'

    АГМКнинг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар осонлик билан узоқлаштирди.

  • 78'

    Насаф футболчиси тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 75'

    АГМКда ўзгариш: Санжар Шоаҳмедов ўрнига Миржамол Қосимов ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Насафда ўзгариш: Марко Станоевич ўрнига Суҳроб Нуруллоев ўйинни давом эттиради.

  • 72'

    Александр Касьяннинг узатмасига жамоадоши улгурмади, Насаф ҳимоячилари хавфни бартараф этди.

  • 70'

    Насаф бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ узатма АГМК футболчисига бориб тушди.

  • 68'

    Александр Касьян иккинчи қаватда дарвозага зарба бера олмади, қўшимчасига Насаф дарвозабонига қўполлик ишлатди, шифокорлар Абдувоҳид Неъматовнга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 66'

    Хусайн Норчаев қулай вазиятни қўлдан бой берди, унинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 62'

    Акрамжон Комиловнинг дарвозаниг чап томонига йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 59'

    Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасии Абдувоҳид Неъматов қийинчилик билан қайтарди.

  • 57'

    АГМКда ўзгариш: Муроджон Тошматов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди.

  • 57'

    Шерзод Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Хусайн Норчаев дарвозага аниқ зарба бера олмади.

  • 54'

    Шоҳмалик Комилов ўрнига Абубакризо Турдиалиев ўйинга қўшилди.

  • 51'

    Элвин Фортес рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 49'

    Марко Станоевич яқин масофадан дарвозага кучли зарба берди, бироқ зарба ўхшамай қолди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Ҳусниддин Алиқуловнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 45'

     Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Элвин Фортес қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 44'

    Ҳусайн Норчаевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 42'

    Александр Касьян рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 40'

    Йован Жокич яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Унинг зарбасини голкипер майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 39'

    Шоҳмалик Комилов эътирозлари учун сариқ картчока билан огоҳлантирилди.

  • 37'

    Шоҳмалик Комиловнинг боши билан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 35'

    Владимир Козак рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 32'

    Майдон марказида Нафас футболчиси рақибига қўполлик ишлатди.

  • 29'

    Элвин Фортес қанотдан жарима майдонига пас берди, бироқ дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 27'

    АГМК Насаф жарима майдонига киришга йўл қидирмоқда.

  • 25'

    Санжар Шоахмедов узоқдан дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 22'

    Насафнинг ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 21'

    Умарбек Эшмуродов қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 18'

    Шокир Йўлдошев дарвозага кучли зарба берди, дарвозабон аниқ ўйнаб хавфни бартараф этди.

  • 17'

    Шокир Йўлдошев жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонга қайтди.

  • 17'

    АГМКнинг қарши ҳужумини ҳимоячилар қўполлик билан тўхтатиб қолишди.

  • 16'

    Насаф чап қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ жарима майдонига узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 14'

    Шерзод Насруллаев қанотдан жарима майдонига пас берди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 12'

    АГМК бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 10'

    АГМКнинг қанотдан уюштирган ҳужуми ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 7'

    ГОООЛ! Хусайн Норчаев қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 6'

    Насруллаевнинг чалқанча услубидаги зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 5'

    АГМК футболчиси майдон марказида ўйин қоидасини бузди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 4'

    Насафнинг ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!