Қашқадарё вилояти чемпионати. 2-тур бахслари якунланди
Қашқадарё вилояти футбол федерацияси томонидан бу йилги мавсумга старт берилди.
Ички чемпионатда жами 18 та жамоа иштирок этмоқда. Ушбу ҳафта 2-турнинг барча учрашувлари бўлиб ўтди.
2-тур натижаларига кўра, Элбек Жўраев шогирдлари “Қарлиқ”(Муборак) жамоаси рақиблар дарвозасига 7та тўп киритишиб 6 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида карвонбошлик қилмоқда.
Қамашининг “Зафар” жамоаси эса ўз майдонида Қарши олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоасини қабул қилди. Ушбу баҳсда мезбонлар қамашиликлар 2:0 ҳисобида чемпионатдаги иккинчи ғалабасини нишонлашди.
2-турнинг икки баҳсида футбол мухлислар “ голлар шоуси”га гувоҳ бўлишди.
“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари 2001 йилларда туғилган тарбияланувчилардан иборат “Насаф-ФМ”жамоаси “Чироқчи” жамоаси меҳмони бўлишди.
Мазкур баҳсда ёш “насафчилар” ўзиларидан 15-20 ёшдан катта бўлган чироқчилик футболчиларга қарши майдонда кураш олиб боришди.
Асабий тарзда ўтган учрашувда Азамат Алиқулов шогирдлари йирик кўринишдаги 7:4 ҳисобида мағлубият аламини тортиб кўришди. Иккинчи голлар шоуси кичик “қарши дерби”сида кузатилди “Бинокор”-“Қарши” жамоалари ўртасида кечган шиддатли баҳсда қаршилик йўлбарслар Арслон Шаропов шогирдари ҳамшаҳрилари дарвозасига нақд 8 та тўп киритишди. Якуний ҳисоб . 8:2
2-тур натижалари билан танишинг:
“Ҳисор”(Шаҳрисабз)- “Машъал-ФМ(Муборак) ” 0-0
“Семруғ”(Яккабоғ)-“Шўртан-ФМ”(Ғузор) 1-2
“Новқат –CITY”(Касби)-“Кўкдала”(Чироқчи) 3-1
“Аланга”(Косон)-“Қарлиқ”(Муборак) 1-3
“Бинокор”(Қарши)-“Қарши”(Қарши) 2-8
“Чироқчи”(Чироқчи)-“Насаф-ФМ”(Қарши) 7-4
“Зафар”(Қамаши)-“Олимпия”(Қарши ОЗК) 2-0
“Турон”(Қарши ҚСКХК )-“Нефтчи”(Китоб) 3-0
“Нишон”(Нишон)-“Навбаҳор”(Касби) жамоалари ўртасидаги учрашув қолдирилди
2-турдан кейинги вазият:
Жамоалар: Ў 0
1.”Қарлиқ”(Муборак) 2 6
2.”Зафар”( Қамаши) 2 6
3.”Қарши”(Қарши) 2 4
4.”Новқат-CITY”(Касби) 2 4
5.”Машьал-ФМ”(Муборак) 2 4
6.”Ҳисор”(Шаҳрисабз) 2 4
7.”Чироқчи”(Чироқчи) 2 3
8.”Нишон”(Нишон) 1 3
9.”Шўртан-ФМ”(Ғузор) 2 3
10.”Кўкдала”(Чироқчи) 2 3
11.”Турон”(Қарши ҚСКХК) 2 3
12.”Навбаҳор”(Касби) 1 1
13.”Олимпия”(Қарши ОЗК) 2 1
14.”Насаф-ФМ”(Қарши) 2 1
15.”Бинокор”(Қарши) 2 1
16.”Семруғ”(Яккабоғ) 2 0
17.”Аланга”(Косон) 2 0
18.”Нефтчи”(Китоб) 2 0

Фикрлар