Қашқадарёда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионати бошланди

Бугун Қарши шаҳрида волейбол бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, бу йилги мусобақада юртимизнинг 11та ҳудудидан келган спортчи ёшлар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришади.

Жамоалар учта гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришди. Қур’а натижаларига кўра жамоалар қуйидагича гуруҳларга бўлинди.

Ўғил болалар

А гуруҳи:

Фарғона вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

Жиззах вилояти

Б гуруҳи:

Қашқадарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сирдарё вилояти

Наманган вилояти

C гуруҳи:

Андижон вилояти

Хоразм вилояти

Бухоро вилояти

Тошкент шаҳри.

Қизлар

А гуруҳи:

Хоразм вилояти

Жиззах вилояти

Самарқанд вилояти

 

Б гуруҳи:

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Наманган вилояти

Тошкент шаҳри

C гуруҳи:

Фарғона вилояти

Бухоро вилояти

Сирдарё вилояти

Қашқадарё вилояти.

Очилиш маросими ниҳоясига етгач мусобақанинг биринчи учрашувида иштирок этадиган Қашқадарё ҳамда Наманган вилояти жамоалари майдонга таклиф этилди.

1-турда баҳс олиб борадиган қолган жуфтликлар эса қуйидагича:

Ўгил болалар:

Қорақалпоғистон Республикаси – Жиззах вилояти;

Сурхондарё вилояти – Сирдарё вилояти;

Андижон вилояти – Тошкент шаҳри;

Хоразм вилояти – Бухоро вилояти.

Қизлар:

Жиззах вилояти – Самарқанд вилояти;

Қорақалпоғистон Республикаси – Тошкент шаҳри;

Андижон вилояти – Наманган вилояти;

Бухоро вилояти – Сирдарё вилояти;

Фарғона вилояти – Қашқадарё вилояти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!