Қатардаги ФИФА саммитида VAR тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун Қатар мамлакатига жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Доҳа шаҳрида саммиттнинг асосий сессиялари бошланди. Унда ФИФАга аъзо 5та конфедерациядан 50та мамлакат вакиллари орасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этмоқда.

Саммит давомида ФИФА томонидан ташкил этилаётган мусобақаларга тайёргарлик жараёни, бу борада юзага келаётган муаммолар муҳокама қилиниб, ташкилий қўмита ҳисоботлари тингланяпти. Шунингдек, ФИФАга аъзо футбол ассоциацияларини FIFA Forward дастури асосида молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда. FIFA Forward дастури асосида аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари футбол инфратузилмасини яхшилаш, сунъий ва табиий қопламали майдонлар барпо қилиш ва уларни реконструкция қилиш, болалар ва аёллар футболини ривожлантириш ҳамда бошқа кўплаб шу каби йўналишлар бўйича молиявий ёрдам олишлари мумкин.

Бундан ташқари, саммит сессияларида ФИФА таснифи остида ўтаётган мусобақаларда VAR тизимини йўлга қўйиш, бу тизимни ривожлантириш бўйича ҳам амалий таклифлар кўриб чиқилади.

Қатарда бўлиб ўтаётган ФИФА саммити 13 декабрь куни ўз якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!