Қатардаги жаҳон чемпионати муддатидан олдин бошланиши мумкин
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бошланиш муддатида бироз ўзгариш киритиши мумкин, деб хабар бермоқда “Marca” нашри.
Манбага кўра, ташкилот ўйинлар жадвалига ўзгартириш киритиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Қайд этилишича, жаҳон чемпионати старти бир кун аввалроқ бўлиши мумкин. Қатар ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги очилиш ўйини 21 ноябрда эмас, балки 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Бундай қарор фақат овоз бериш натижаларига кўра қабул қилиниши керак. Жарайонда ФИФА президенти Жанни Инфантино ва футбол конфедерациялари раҳбарлари иштирок этади.
Маълумот ўрнида, жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабрга қадар ўтказилиши керак эди.
Фикрлар