Қатардаги Жаҳон чемпионати олдидан яна бир тақиқ жорий этилди

Футбол мухлислари Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати вақти стадионларда спиртли ичимликлар харид қила олмайди, деб хабар беради “Reuters” нашри.

Манбага кўра, фақат ўйинлардан олдин ва кейин стадионлардан ташқаридаги махсус жойларда алкоголь махсулотларини сотиб олишга рухсат берилади. Арена ичида ёки ўйин давомида спиртли ичимликлар сотилмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Қатарда жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш тақиқланган. Бундан ташқари, мамлакатга алкоголни мустақил равишда олиб киришга ҳам рухсат йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги Мундиал 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Франция амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!