Қаттиқ жароҳат олган

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев яна жамоа сафида майдонга тушди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Охирги марта ўтган йили 19 октябрь куни "Динамо"га қарши Самарқандда ўтказилган беллашувда жароҳат сабабли сафдан чиққан Садриддин 8 ойдан ортиқ вақт мобайнида майдонга туша олмади.

Тикланиш жараёнини олиб борган Абдуллаев ниҳоят "Машъал" билан Тошкентдаги учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида доимгидек фаол ҳаракатлари билан ёдда қолди.

photo_2020-07-07_22-38-50

Олдинроқ эса, Акрам Комилов ва Жавоҳир Сидиқов ҳам узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)