Қайданам олдик сени?! “Реал” машҳур футболчисидан норози
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ёзда жамоа таркибига келиб қўшилгаг англиянинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольднинг фаолиятидан умуман қониқмаяпти.
Журналист Жеймс хабарига кўра, узоқ кутилган ўйинчининг “Қироллик клуби”даги фаолияти муваффақиятсиз баҳоланмоқда ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор.
Хусусан, клубда Трентнинг машғулотларга муносабати ҳамда ўйинлар давомидаги эътибори ва диққатни жамлаши билан боғлиқ муаммолар бор, деб ҳисоблашмоқда. Ҳозирча Трентга яна бир оз вақт берилиши мумкин, бироқ келажакда уни сотиш варианти ҳам истисно қилинмаяпти.
Шунингдек, футболчининг агентлиги аллақачон “Манчестер Сити” билан алоқа ўрната бошлагани қайд этилмоқда.
27 ёшли Трент “Реал”га Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”дан кўчиб ўтган. У испанияликлар сафида барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма берган.



Фикрлар