"Тоттенхэм" собиқ мураббийи Маурисио Почеттинони қайтармоқчи. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, айни дамда ПСЖда ишлаётган аргентиналик мутахассис Лондон клубига қайтишга қарши эмас. Почеттинонинг парижликлар билан яна бир йиллик шартномаси мавжуд. 

Почеттино қўл остида ПСЖ Франция кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишга улгурди. 

Аввалроқ, матбуотда паржликларни "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан бошқариши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бир неча соатлар аввал франциялик мураббий расман истъефога чиқарилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию