Қайси биринг маошингни оқлаяпсан?

Daily Mail ва L’Équipe нашрлари Криштиану Роналду Англимя премьер-лигасининг энг катта маош олаётган футболчиси бўлиб турганини ёзмоқда.

Қизиғи шундаки, премьер-лиганинг энг катта маош олувчи футболчиларининг бештасидан тўрт нафари “Манчестер Юнайтед” вакилларидир.

Маълумотларга қараганда, Роналду бир мавсум учун 26,4 миллион фунт маош оляпти.  “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне 20,4 миллион фунт билан иккинчи поғонада жойлашган.

Қолган учта ўрин “Манчестер Юнайтед” вакиллари – дарвозабон Давид де Хеа 19,2 миллион, ярим ҳимоячи Жейдон Санчо 18 миллион ва ҳимоячи Рафаэль Варан 15,6 миллион фунт маош олмоқда.

“Манчестер Юнайтед” ўз футболчиларига катта маош тўлаётганига қарамай, жамоа олдига қўйилган вазифаларнинг бирортасини уддалай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!