Қайси футболчи "Реал"ни кучайтириши мумкин?
Испаниянинг машҳур Marca нашри ўз мухлислари ўртасида "Реал" янги мавсумда қайси футболчи кучайтира олиши ҳақида махсус сўровнома ўтказди.
Унга кўра энг кўп овозни ПСЖ форвард Килиан Мбаппе эгаллади. Унга мухлисларнинг 70 фоизи овоз берди.
Кейинги ўринларни эса Эден Азар (13%), Харри Кейн (7%), Неймар (7%) ва Муҳаммад Салоҳ (3%) каби футболчилар эгаллашди.
Фикрлар