
Қиличбоз қизимиз ҳаммани ютди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ўтказилган “Alatau Kilichi” халқаро турнирида Фарғона вилояти терма жамоаси мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.
Мусобақанинг яккалик баҳсларида Дурдона Мадаминжонова барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Робия Иминова ва Одиной Наимшерова бронза медалига эга чиқди.
Ўғил болалар беллашувида Шеромон Комилжонов кумуш, Жамолиддин Марипжонов бронза медали билан тақдирланди.
Жамоавий дастурда фарғоналик рапирачи қизларимиз мусобақа чемпионига айланди. Ушбу йўналишнинг ўғил болалар ўртасидаги рақобатда Фарғона терма жамоаси кумуш медалга сазовор бўлди.
Фикрлар