Қиличбозлик. Бугун 3 нафар вакилимиз жаҳон чемпионати плей-офф босқичида иштирок этади

Бугундан Милан мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида яккалик беллашувларидаги плей-офф босқичи баҳслари ўтказилади.

Ушбу кун дастурида мусобақани бошлаб берган аёллар ўртасидаги шпага ҳамда эркаклар тоифасидаги сабля беллашувларида дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда иштирок этадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг 1/32 финал босқичидаги рақиблари билан танишинг:

Шаҳзода Эгамбердиева – Мара Наваррия (Италия)
Муса Аймуратов – Андрий Ягодка (Украина)
Зуҳриддин Қодиров – Кенто Ёшида (Япония)

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!