Қиличбозлик. Бугун аёлларимиз саблья, эркакларимиз рапирада баҳсларга киришади

  • 24 Jul 10:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Умида Илясова (рапира) ҳамда Жавоҳир Нурматов (шпага) саралашдан муваффақиятли ўтишди.

Tecno

Бугун эркаклар рапира, аёллар сабля қуролларида саралаш баҳсларини олиб боришади. Мазкур дастурларда қатнашадиган таркибимизни яна бир бор эслатиб ўтамиз:

Аёллар, саблья: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера;

Эркаклар, рапира: Муҳаммад Юсуф Асранов, Аҳмадиллохон Солиҳожиев, Иляс Молина, Дониёр Саъдуллаев.

Манба: МОҚ

Comments

You must be logged in to commet!