Қиличбозлик. Саблячи қизларимиз Жаҳон кубогида саккизликдан жой олишди
Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогининг катталар ўртасида навбатдаги босқичи якунланди. Унда ҳамюртларимиз сабля ва шпага қуролида ўтган баҳсларда иштирок этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Қайд этиш жоиз, Жазоирда ўтган беллашувларда саблячи қизларимиз нисбатан юқори натижа кўрсатишди. Жамоавий дастурда дастлаб Болгария 45:43, сўнг АҚШ термаси 45:41 ҳисобларида мағлубиятга учратилди. Чорак финалда кореялик қиличбозлар 45:33 ҳисобида устун келишди ва жамоавий мусобақани саккизинчи поғонада якунладик. Яккалик беллашувларида эса Зайнаб Дайибекова ҳамда Паола Плиего дастлабки саралаш босқичидан ўтиб, 1/64 финал босқичида иштирокларини тугатишди.
Эркаклар ўртасидаги шпага баҳсларига Швейсариянинг Берн шаҳри мезбонлик қилди. Жамоавий дастурда биринчи босқичдаёқ Германия билан дуч келган йигитларимиз 23-натижани қайд этишди. Афсуски, яккалик баҳслари ҳамюртларимиз учун омадсиз якунланди.
Фикрлар