Қиличбозлик. Саблячиларимиз “Satellite” турнирида иштирок этишади
14-15 октябрь кунлари қиличбозликнинг барча турлари бўйича “Satellite” таснифига кирувчи турнирлар ўтказилади.
Маълум қилганимиздек, рапира қуролидаги баҳсларга Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Сабляда кечадиган беллашувлар Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Айни пайтда Осиё ўйинлари қаҳрамонларидан бири, байроқдоримиз Зайнаб Дайибекова, шунингдек, Муса Аймуратов ҳамда Шерзод Мамутов Тбилисида сўнгги тайёргарликни олиб боришмоқда. 14 октябрь куни эркаклар, 15 октябрда эса аёллар мусобақа медаллари ва Париж-2024 лицензион очколари учун жанг қилишади.
МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар