Қиличбозлик. Спортчиларимиз эртага Жаҳон кубоги навбатдаги босқичида ўз иштирокини бошлайди

Эртадан дунёнинг турли нуқталарида қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувларига старт берилади.

Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколари ўйналадиган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади. Қуйида юртдошларимиз қатнашадиган йўналишлар, манзиллар ва саналар билан танишиб чиқинг:

9-11 ноябрь: Сабля, Жазоир.
Эркаклар: Муса Аймуратов, Шерзод Мамутов
Аёллар: Зайнаб Дайибекова

10-11 ноябрь: Шпага, Швейцария
Эркаклар: Жавоҳирбек Нурматов, Мейирхан Тимуров

10-12 ноябрь: Рапира, Туркия
Эркаклар: Муҳаммад Юсуф Асранов, Жамолиддин Марипжонов, Илёсбек Марипжонов, Иляс Молина, Радмир Семенеев, Улуғбек Усмонов.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!