Қиличбозлик. Терма жамоамиз аъзолари жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиришмоқда
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё чемпионатидан сўнг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришди. Режага мувофиқ, шпага ва рапира қуролларидаги спортчиларимиз федерациянинг Тошкент шаҳридаги базасида, саблячиларимиз эса “Янгиобод спорт базаси”да машғулотларни олиб боришяпти.
Мазкур йиғин 22-30 июль кунлари Италиянинг Милан шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионати учун асосий тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб беради. Қайд этиш жоиз, бўлажак дунё биринчилигида Париж-2024 Олимпиадаси учун энг йирик рейтинг очколари ўйналади. Терма жамоаларимиз ундан кейин Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарликни давом эттиришади.
Манба: МОҚ
Фикрлар