Қиличбозлик. Туркиядаги мусобақада 3 спортчимиз Париж-2024 учун беллашади

CHERY AUTO

21-22 октябрь кунлари Туркияда қиличбозлик бўйича “Satellite” таснифига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади.

Tecno

Истанбул шаҳри мезбонлик қиладиган турнирда рапира ва сабля бўйича яккалик баҳслари ташкил этилади ва унда Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколари ўйналади.

Дастурга кўра, бугун саблячилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Муса Аймуратов ҳамда Шерзод Мамутов жанг қилишади. Эртага рапира қуролида кечадиган беллашувларда Умида Илясова юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!