Қиличбозлик. Вакилимиз ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

Шу кунларда қиличбозликнинг барча йўналишлари бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичлари бўлиб ўтмоқда. Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри сабля бўйича йигитлар ўртасидаги беллашувларни қабул қиляпти.

Мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исломбек Абдазов олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал жангида қувайтлик Муҳаммад Абдулкарим устидан 15:6 ҳисобида ғалаба қозонди. Кучли учликдан Фурқон Яман (Туркия) ҳамда Нима Ағайи (Эрон) ўрин олишди.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!