Қиличбозлик. Зайнаб Дайибекова – Осиё чемпиони
Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар. Аёллар ўртасида сабля йўналишида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова олтин медални қўлга киритди.
Плей-офф босқичида иккинчи сараланган спортчи сифатида ҳаракат қилган Дайибекова саралашда Вьетнам, Хитой, Австралия вакилларини, ярим финалда ҳиндистонлик Бхавани Чадалавадани, финалда эса уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби жанубий кореялик Жису Юнни мағлубиятга учратди.
Бу қорақалпоғистонлик спортчимизнинг катталар ўртасидаги Осиё чемпионатларида қўлга киритган биринчи олтин медали!
Фикрлар