Қиммат трансфер амалга ошди

“Тоттенхэм” раҳбарияти бир йил муқаддам “Аталанта”дан ижарага олинган ҳимоячи Кристиан Ромеронинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди.

24 ёшли аргентиналик футболчининг хатти-ҳаракатлари “шпорлар” бош мураббийи Антонио Контега маъқул келди.

Марказий ҳимоячи Аргентинанинг “Бельграно” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018 йили Европага кўчиб келганидан кейин “Женоа”, “Ювентус” ва “Аталанта” шарафини ҳимоя қилган.

Лондонлик Ромеро учун бергамоликларга 42,5 миллион фунт тўлади. Энди Кристиан 2027 йилнинг ярмигача “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!