Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
Испанияда келишилган ўйинлар бўйича текширув ишлари давом этмоқда. Оммавий ахборот воситалари ўзларидаги ишончли манбаларга таяниб маълум қилишича, 2018-2019 йилги мавсумнинг сўнгги учрашувида “Хетафе”га ютқазиб бериш учун “Вильярреал”нинг етти нафар футболчисига 1,8 миллион евро таклиф қилинган.
Агар ўша учрашувда “Хетафе” ғалаба қозонса, Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўларди.
Бу келишув ҳақида “Хетафе” ҳужумчиси Хорхе Молина хабардор бўлган. Лекин айни пайтда у айбловларни инкор қилмоқда.
Ла лиганинг ўша мавсумда сўнгги учрашувида “Вильярреал” рақиб майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. Баҳс якунланишига уч дақиқа қолганида захирадан ўйинга қўшилган Херард ҳисобни тенглаштирган ва якунда бешинчи ўринни эгаллаган “Хетафе” Чемпионлар лигасига “Валенсия”ни ўтказиб юборишга мажбур бўлган.
Фикрлар