
Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши учрашувларнинг ҳакамлари маълум
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикаси ва Эрон терма жамоаларига қарши ўйин ўтказади.
Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувини япониялик Юсуке Араки бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Юн Миҳара ва Кота Ватанабе ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Рё Танимото, ВАРда эса Юмпеи Лида ишлайди.
Шунингдек, Эрон – Ўзбекистон учрашуви ўмонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Аҳмад Абу Бакар ал-Каф, унга қанотларда Абу Бакар Ал-Амри ва Рашид Ҳамид Ал-Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Қосим Матар Ал-Ҳатми, ВАР ҳаками эса сингапурлик Муҳаммад Тақи бин Жаҳари.
Фикрлар