Қирғизистон футбол иттифоқи бош котиби Канчельскис борасидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди
Қирғизистон футбол иттифоқи бош котиби лавозимида ишлаб келаётган Нурдин Букуев терма жамоа бошқарувига россиялик мутахассис Андрей Канчельскиснинг тайинланиши эҳтимолдан ҳоли эмаслиги ҳақида гапирди.
Канчельскис Қирғизистон терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида Euro-Football.Ru интернет нашри апрель ойи бошида хабар берган эди.
“Александр Крестинин билан бугун расман хайрлашганимизни ҳисобга олсак, бу лавозимга бошқа номзодларни аввалроқ кўриб чиқа олмадик. Фақат бугундан бошлаб биз мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқишни бошлаймиз. Ўйлайманки, Канчельскис номи номзодлар рўйхатида бўлади”, - деди Букуев.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Канчельскиснинг сўнгги иш жойи Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бўлган эди. У “лочинлар” бошқарувини 2020 йилнинг кузида тарк этган.
Фикрлар