Қийин ғалабада Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

“Рома” А Сериянинг 12-туридан сўнг, Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

“Верона” меҳмони бўлган пойтахт “бўрилар”ига мавсумдаги саккизинчи ғалабани қўлга киритиш осон бўлмади. Қарийб бир соат бир ўйинчи кам бўлиб ўйнаган “Верона” матонат билан ҳимояланди.

Биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборган Жозе Моуриньо шогирдлари танаффусга чиқиш арафасида Николо Дзаньолонинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Баҳснинг иккинчи ярмида Моуриньо захира имкониятларидан фойдаланиб, Кристиан Вольпато ва Стефан Эл-Шааравининг голлари эвазига ғалабани илиб кетди.

Эътиборли томони, “Рома”нинг ғалаба тўплари майдонга Элдор Шомуродов туширилганидан кейин киритилди.

f684929cbbe69cc849539f356e2cdd82-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Италия футболини ёритаётган https://www.pagineromaniste.com сайти “Рома” футболчиларининг харакатларини қуйилагича баҳолади:

Руй Патрисио, 6 балл:

Дарвозага йўлланган зарбани қайтаришга улгурмай қолди. Қолган вазиятларда ишончли ўйнади.

Манчини, 6 балл:

Рақиб ҳужумчиси Анрининг гол уришига тўсқинлик қилди. Крис Смоллинг олдинга ўтганида унинг ўрнини ёпишга ҳаракат қилди.

Матич, 7 балл:

Манчинининг ўрнида ўйнаган сербиялик футболчи рақиб ҳужумларини барбод қилиш билан бирга римликларнинг олдинга ўтишига шароит яратиб берди.

Смоллинг, 6.5 балл:

Рақибни ўтказмади, бутун учрашув давомида деярли хатога йўл қўймади, фаоллик кўрсатди.

Ибаньес,  6.5 балл:

Хельсинкидаги учрашувга бормаган ҳимоячи “Верона” қарши ўйинда ўзини кўрсата олди. Ҳужумлар ташкил этишда ҳам яхши ўйнади.

Карсдорп, 6.5 балл:

Верона ҳавоси унга жуда маълум келди. Ҳужумчиларни қулай позицияга чиқаришга ҳаракат қилди. Абрахага иккита зўр пас берди. Ҳимояда анча мустаҳкам турди.

Кристанте, 6 балл:

Ўйиннинг биринчи ярмида ҳаракат қилган Кристантега бироз тезлик етишмади. Натижада танаффуслан кейин ўрнини Эл-Шааравига бўшатиб берди.

Эл-Шаарави, 6.5 балл:

Ўйин арафасида 30 ёшни қаршилаган италиялик ҳужумчи гол уриб, ўзига ажойиб совға ҳозирлади.

Камара, 7 балл:

Тўпни ушлаб туришда алоҳида маҳорат кўрсатди. Абрахам ва Дзаньолони паси орқали қулай позицияга чиқарди.

Шомуродов, 6 балл:

Камара ўрнига тушган Шомуродов ўзига ажратилган бир неча дақиқа ичида фаол ҳаракат қилди. Тезкорлигини кўрсатди. Ҳар икки гол Шомуродов майдонга тушганидан кейин киритилди.

Залевски, 5.5 балл:

Кутилган даражада ўйнай олмади. Иккинчи бўлим аввалида ўрнини Андреа Белоттига бўшатиб берди.

Белотти, 6 балл:

Рақиб ҳимоячиларига босим уюштириб турди, зарба беришга уринди.

Пеллегрини, 5.5 балл:

Одатдагидан сустроқ ўйнади. Айрим вазиятларда ҳужумчиларга тўпни аниқ етказа олмади.

Дзаньоло, 7 балл:

Гол уриш иштиёқи жуда баланд эканини намойиш қилди. Ҳисобни тенглаштирди.

415f7805fd5e8db6319e247fed5c6643-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_700Xh_700

Вольпато, 8 балл:

Дзаньоло ўрнига майдонга тушган 18 ёшли футболчи ҳамма кутган голни уриб, “бўрилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учинчи голда Эл-Шааравига ассистентлик қилди. Ғалабани айнан мана шу йигит таъминлади.

Абрахам, 5 балл:

Ҳужум машинаси ҳали ҳам ишга тушгани йўқ. Бу ўйинда ҳам ўзини кўрсата олмади.  Беш дақиқа ичида иккита вазиятни бой берди.

Моуриньо, 7 балл:

Жамоасини кучли тўртликка олиб кирди. Олдинда уни “Лацио” билан бўладиган дерби кутмоқда.

Энг кучли футболчимиз Европани эмас, Хитойни танлаганига изоҳ берди

"Арсенал" сўраган легионеримизни жамоаси Англияга қўйиб юбормаган экан...

Шомуродовга “Рома”дан кетишни тавсия қилишди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!