Шомуродовга “Рома”дан кетишни тавсия қилишди...

Ўзбек футболининг охирги йиллардаги энг ёрқин юлдузларидан бири Одил Аҳмедов https://sport24.ru сайти журналисти Владислав Шапирога интервью берди.

Одил Аҳмедов “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал футболдаги дастлабки жамоаси сифатида ҳам “Пахтакор” қайд этилган.

Моҳир яим ҳимоячиси бир неча йил пойтахт клубида муваффақиятли тўп сурганидан фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттирди. Аввалига “Анжи”, кейинроқ “Краснодар” клубига кўчиб ўтди. Россиядан кутилганидек Европага эмас, балки жаҳон футбол юлдузларини  жамлаётган Хитой чемпионатига йўл олди. Чин юртида “Шанхай СИПГ” ва “Тяньцзинь Тэда” ва “Цанчжоу Майти Лайонс” жамоалари шарафини ҳимоя қилди.

axmedov_goal

Икки карра Ўзбекистон чемпиони, уч карра кубок соҳиби, МДҲ чемпионлари кубоги ғолиби, икки карра Россия премьер-лигаси совриндори, Хитой чемпионати олтин, кумуш, бронза медаллари эгаси бўлган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 108 та учрашувда қатнашиб, бу ўйинлар давомида рақиблар дарвозасини 20 маротаба ишғол қилган.

Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин Ўзбекистон футбол ассоциациясида вице-президент бўлиб ишламоқда.

- Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида гапиришяпти. Жараён ичидаги киши сифтиа бу ҳақда нималар биласиз?

- Ҳозирча, Россия футбол иттифоқи ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси музокара ўтказмоқда. Лекин ҳали ҳеч қандай келишув имзолангани йўқ.  Ўтказилса, бу жуда яхши ўйин бўлади.

- Россия терма жамоаси бошқарувидаги Карпинга қандай баҳо берасиз?

- У кучли футболчи бўлган ва ҳозир ажойиб мураббий. Карпинни анчадан бери биламан, у жанговар жамоа тайёрлай олади. Агар Россия терма жамоасини четлатишмаганида Карпин қўл остида жаҳон чемпионатига йўлланма оларди ва у ерда эса плей-оффга чиқарди, бунга аминман.

- Россия билан эҳтимолий ўйин Ўзбекистон учун қандай аҳамиятга эга?

- Биз учун нафақат Россия билан бўладиган учрашув, балки бошқа кучли жамоалар билан бўладиган баҳслар ҳам муҳим. Лекин Россия ва Ўзбекистон алоқалари анча узун.  Биз сизларнинг термангиз ва клубларингизни кузатиб борамиз, ўйинчиларимиз Россия премьер-лигаси клубларида ўйнайди. Ҳозир Россияда иккитаси бор (Иброҳимхалил Йўлдошев “Пари Нижний Новгород”да, Ҳожимат Эркинов “Торпедо”да ўйнаяпти). Бошқа йигитларимизга ҳам қизиқишлар бор, ўйлашимча яна футболчиларимиз ҳам боради.

Агар ўзбек ўйинчиларини легионер, деб ҳисоблашмаса, вазият яхшиланармиди?

- Буни жуда қаттиқ хоҳлайман. Агар бу расмиятчилик бўлмаса, Россия премьер-лигасида ўзбек футболи вакиллари доимий тарзда ўсиб борарди.

- Нега Ўруновнинг Россиядаги фаолияти ўхшамади? Юлдузлик касалига чалиндими?

- Футболчилик фаолияти биринчи навбатда унинг ўзига боғлиқ. Клубда доимо профессинал бўлиб қолишимиз керак, мураббий талабини тўлиқ бажариш шарт. Ўруновда салоҳият бор, у Россиянинг, ҳатто Европанинг яхши клубида ўйнай оларди. Лекин характери туфайли шу ҳолат юзага келди.

- Шомуродовнинг ҳам “Рома”даги ишлари юришмаяпти. Шароитни ўзгартириши керакми?

- Элдор билан алоқадаман. Ҳақиқатан, “Рома”даги ишлари юришмай қолди. Қишда бошқа клуб топиши керак, деб ўйлайман. Имкон қадар Европадан. Шомуродов у ерда ўзини ва даражасини кўрсата олди. Ўзига ажратилган дақиқаларда ҳам яхши ўйнади, гол урди. Лекин Россия премьер-лигасига қайтмаслиги керак.

mourinho-shomurodov

Легионеримизнинг кутгани бўлмади, афсус!

Моуриньо Шомуродовга ишонганида бу трансфер бўлмасмиди?..

Уларга эътибор қаратинг! Ўзбек футболчилари Россия клубларига тавсия қилинди...

Италиялик мутахассис Ўруновга эътибор қаратди

Ўрунов бориши мумкин бўлган ягона клуб бор!

Ана холос. Ўруновнинг “Урал”дан кетишига жанжал сабаб бўлган!

Шомуродов ўрнига Роналду!

“Рома” ютқазди, Шомуродов “сеҳрли таёқча” бўлолмади, ғазабланган Моуриньо нималар деди?

Италиялик мухлислар Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!