Қизил карточка, автогол...

Испания Ла Лигасининг 3-турида “Реал” сафарда “Бетис” меҳмони бўлди.

Севильядаги ўйин шиддатли ва голларга бой кечди. Якунда эса, Зинедин Зидан шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мадридликлар сафида голларни Федерико Вальверде (14') ва Серхио Рамос (82') киритди. “Бетис” аъзоси Эмерсон Апаресидо киритган автоголи эса “Қироллик клуби”га ёрдам бериб юборди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар