Қизил карточка, Рамос фойдалана олмаган 2 та пенальти - Испания очко йўқотиб, пешқадамликни бой берди

УЕФА Миллатлар Лигаси А дивизионининг 5-туридан ўрин олган баҳсда Швейцария ва Испания терма жамоалари баҳс олиб борди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Ўйин давомида "қизил фурия" сардори Серхио Рамос  2 маротаба пенальти тепиб, ҳар икки сафар ҳам ундан наф чиқара олмади. 

Ушбу дуранг туфайли Луис Энрике шогирдлари ўз гуруҳидаги пешқадамликни Германияга бой берди. 

Швейцария

  • Ремо Фройлер 26'

Европа миллатлар лигаси. "А"-гуруҳи. 4 5-тур

15/11/2020, 00:45

1
:
1
Тугади

Испания

  • Жерар Морено 89'

Стадион: St. Jakob Park 0 томошабин

Бош ҳакам: William Collum

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Коке амалга оширган бурчак зарбаси Рамос томонидан ноаниқ тарзда дарвозага йўлланди. 

  • 90+'

    Меҳмеди жароҳатланган Эмболо ўрнига майдонга тушди. 

  • 90+'

    Эмболо жароҳат олган кўринади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Морено майдонга тушибоқ, гол уришга муваффақ бўлди. 

  • 85'

    Аканжига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 84'

    Сеферович ўрнига Омерагик майдонга тушди. 

  • 83'

    Ферран Торрес техник хатога йўл қўйиб, яхшигина ҳужумни тўхтатиб қўйди. 

  • 80'

    Мерино ўрнига Морено ҳаракат қилади. 

  • 80'

    Рамос иккинчи пенальтидан ҳам фойдалана олмади. 

  • 79'

    Эльведи жарима майдони ичида рақибга зарба бериб юборди. Пенальти. 

  • 77'

    Робертонинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 75'

    Эмболо ҳужумда фол ишлатди. 

  • 73'

    Ольмо, Оярсабаль ва Бускетс ўрнига Траоре, Каналес ҳамда Коку майдонга ташланди. 

  • 73'

    Швейцария таркибида Шакири ва Цубер ўрнига Штеффен ва Соу майдонга туширилди. 

  • 72'

    Фройлер сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 70'

    Эмболо офсайдда қолиб кетди. 

  • 67'

    Шакири узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 64'

    Эмболо жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакамнинг фикрича, ҳаммаси жойида. У ўрнидан туриши керак. 

  • 60'

    Испаниянинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси ўхшамади. 

  • 59'

    Эмболо сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 58'

    Испанларнинг бурчак зарбаси ўхшамади. 

  • 58'

    Рамос пенальтидан фойдалана олмади. Зоммердан супер сейв. 

  • 57'

    Рикардо Родригес ўз жарима майдони ичида қоидани бузди. Пенальти. 

  • 56'

    Руиснинг ўрнига Мората майдонга тушди. 

  • 55'

    Сеферовичнинг зарбасини ҳимоячилар бир амаллаб блоклашга эришди. 

  • 54'

    Сеферович ҳужумда қоидани бузди. 

  • 53'

    Фернандес офсайдда. Ён ҳакам буни маълум қилмоқда. 

  • 51'

    Фройлер тўп учун курашда қоидабузарликни амалга оширди. 

  • 50'

    Эмболонинг зарба беришига ҳимоячилар сўнгги паллада имкон беришмади. 

  • 48'

    Ольмо офсайдда қолиб кетди. 

  • 47'

    Испаниянинг бурчак зарбаси Ольмо томонидан яхши амалга оширилди. Рамоснинг 11 метрлик нуқта устидан бош билан берган зарбаси ноаниқ йўналиш олди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Ферран Торреснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 42'

    Бускетс майдонга қайтади, назаримда. 

  • 40'

    Бускетс тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 38'

    Мана ниҳоят, испанлардан илк аниқ зарба. Зоммер пастки бурчакка Руис томонидан йўлланган зарбани қайтарди. 

  • 37'

    Аниқ зарбалар бўйича ҳисоб - 3:0

  • 33'

    Эмболо тўпни бўйсундира олмади. Унга узатилган пас ноаниқ чиққанди. 

  • 32'

    Оярсабаль узатган тўп Зоммер қўлларига бориб тушди.

  • 30'

    Бурчак тўпи швейцарлар томонидан бесамар кетказилди. 

  • 29'

    Родригес амалга оширган жарима узатмасидан сўнг берилган зарбани Симон қайтарди. 

  • 26'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фройлер ҳисобни очмоқда. Эмболнинг узатмаси "Аталанта" футболчиси томонидан дарвоза тўққизлигига жойлаб қўйилди. 

  • 23'

    Ольмо ҳужумда фол ишлатди. Испанлар ҳужуми тўхтади. 

  • 22'

    Оярсабалнинг жаримадан узатган тўпига Зоммер биринчи чиқиб келди. 

  • 20'

    Сеферовичнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 19'

    Унаи Симон Шакирининг пастки бурчакка йўллаган зарбасини қайтариб қола олди. 

  • 18'

    Руиснинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 17'

    Рамос Испания терма жамоаси сафида 177-ўйинини ўтказмоқда. Бу "қизил фурия" тарихидаги энг яхши кўрсаткичдир!

  • 15'

    Эльведи сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 14'

    Цубер ҳужумда фол ишлатди. 

  • 12'

    Швейцария ҳужуми офсайд сабаб тўхтатилди. 

  • 10'

    Ферран Торрес яхши позицияда тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди. Ноаниқ. 

  • 7'

    Испания бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди. 

  • 6'

    Ольмонинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси. 

  • 6'

    Фройлернинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 3'

    Испания тўпни назорат қилмоқда. 

  • 2'

    Ферран Торреснинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ йўналиш олди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Миллатлар Лигаси ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Швейцария - Испания беллашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар