
“Қизилқум” апрелда тўртта учрашув ўтказади
Апрел ойида жамоамиз Олий лига баҳсларида 4 та учрашув ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
6 апрель куни Тошкентда “Бунёдкор” билан куч синашган “кончилар” навбатдаги учрашувни 15 апрель куни Навоийда “Сўғдиёна”га қарши ўтказишади. Орадан бир ҳафта ўтиб, 22 апрелда “Қизилқум” “Олмалиқ” меҳмони бўлса, 29 апрель куни 8-тур доирасида “Насаф” Навоийда меҳмон бўлади.
Фикрлар