"Қизилқум" дарвозабони Латвия терма жамоасидан чақирув олди

  • 19 марта, 2024, 21:18
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатимизда бироз танаффус. Клубларимиздаги бир қатор легионерлар ҳам ўзининг терма жамоаларига чақирилди. Жумладан, “Қизилқум” дарвозабони Робертс Озолс ҳам Латваия терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди.

Tecno

Маълум бўлишича, 21-26 март кунлари Латвия терма жамоаси Кипр ҳамда Лихтенштейн термаларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бош мураббий Паоло Николато мазкур ўйинларга «Қизилқум» жамоаси дарвозабони Робертс Озолсни ҳам жалб этган. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию