"Қизилқум" футболчиларини ким шуғуллантирмоқда?

  • 3 июнь, 2020, 19:55
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига клубларининг аксарияти машғулотларга жиддий киришишгани хусусида сайтимиз орқали хабарлар бериб бормоқдамиз. Аммо ҳали Навоийнинг “Қизилқум”  клуби тўғрисида айтарли маълумотлар йўқ эди.

Tecno

Анчадан бери ушбу жамоада янги бош мураббий иш бошлаши кутилаётганди. Бироқ машғулотларга рухсат берилди ҳамки, лекин у ерда ҳали ҳам бош мураббий иш бошлагани йўқ.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида клуб матбуот хизмати билан боғланганимизда “Қизилқум” ҳам машғулотларга киришгани, футболчиларни эса клубда мураббий сифатида ишлаб келаётган Акмал Холиқов шуғуллантириб келаётганини маълум қилди.

Тез орада эса  “Қизилқум”да бош мураббий масаласида ўзгариш бўлиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди. Шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!