“Қизилқум” легионери билан шартномани узайтирди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Навоининг “Қизилқум” жамоаси легионер ҳимоячи билан шартномани узайтирди.Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди
“Сербиялик ҳимоячи Никола Кумбурович билан амалдаги шартнома яна бир йилга узайтирилди. Футболчи янги мавсумда ҳам «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади”, - дейилади навоиликлар хабарида.
Эслатиб ўтамиз Никола Кумбурович ўтган мавсумда жамоамиз таркибида 23 та баҳсда майдонга тушиб, 1 750 дақиқа ҳаракат қилган эди.




Фикрлар