“Қизилқум” Навоийда ажойиб “камбэк” қайд этди

Ҳозиргина Навоийдаги “Ёшлик” стадионида Олий лига 18-туридан ўрин олган “Қизилқум” хамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқасида томонлар ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. 12-дақиқа ўтиб бораётган пайтда меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчакдан узатилган тўпни Дарко Гожкович боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади – 0:1.

20-дақиқада яна битта хавфли вазиятни вужудга келди. Жавоҳир Сидиқов майдон марказидан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб кучли зарба берди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

33-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди.  Шерали Жўраевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Самандар Шодмонов гол билан якунлади – 1:1.

36-дақиқада Отабек Зокиров кучли ва аниқ зарбаси билан Рибкинни доғда қолдирди-2:1.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида аниқроғи, 41-дақиқада Ғайрат Жумаевнинг кутилмаганда кучли зарба йўллади. Тўп Рибкин дарвозасидан ўрин олди – 3:1.

Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Қолган дақиқаларда қўқонликлар катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Майдон эгалари эса иложи борича вақти чўзишга ҳаракат қилишди. Навоийликларнинг бу интилишлари ўйин охирига қадар самара берди.

Шу тариқа, қўқонликлар иккинчи даврада иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олишди. 

Олий лига. 18-тур

«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:1 (3:1)

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Голлар: Самандар Шодмонов – 33, Отабек Зокиров – 36, Ғайрат Жумаев – 41. -  Дарко Гожкович - 12,

"Қизилқум": 55. Эркин Жабборов. 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 18. Самандар Шодмонов (6. Нодирхон Камолов – 87), 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 89. Отабек Исроилов (93. Максим Юрку – 69).

Захира: 22. Артём Макосин, , 8. Акмал Рустамов, 77. Бекзод Ғанижонов, 92. Акрам Баҳритдинов, 96. Хумоюн Абдуалимов.

«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин (12. Азиз Ашуров – 46), 7. Жамшид Ҳасанов (98. Хушнуд Авилов – 46), 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров – 72), 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 17. Авазхон Маматхўжаев, 97. Ойбек Рустамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!