"Қизилқум" ўртоқлик ўйинида "Сурхон"ни мағлуб этди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Унда навоийликларга "Сурхон" жамоаси рақиблик қилди. 

Мазкур беллашувда "олтин изловчилар" 3:1 ҳисобида зафар қучди. Навоий клубида голларга Жасур Холтўраев, Шерали Жўраев, Илҳом Ваҳобов муаллифлик қилди. Термизликларнинг ягона голини Камрон Саидазимов киритди. 

Маълумот ўрнида, Тошкент йиғини давомида "Қизилқум" навбатдаги назорат учрашувини 27 январь куни Самарқанднинг “Динамо”сига қарши ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!