"Қизилқум" Туркиядаги йиғинини ғалаба билан бошлади

Туркияда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси у ердаги дастлабки ўртоқлик учрашувини кеча Қозоғистоннинг “Актобе” клубига қарши ўтказди. Бу ҳақида “Қизилқум” матбуот хизмати хабар берди. Ушбу беллашувда навоийликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Қизилқум”нинг бошланғич таркиби: Руслан Матниёзов, Абди Башимов, Салим Мустафоев, Олег Толмасов, Муҳсин Убайдуллаев, Арслан Илёсов, Руслан Маргиев, Шерали Жўраев, Алишер Саноев, Суннат Абдуллажонов, Қадамбой Нурметов.

Захирадагилар: Артём Макосин, Сардор Жаҳонов, Нодир Камолов, Хумоюн Абдуалимов, Хуршид Олимов, Воҳид Шодиев, Достон Ибрагимов, Азиз Усмонов, Файзулла Қамбаров, Миржалол Қосимов.

Беллашувда дастлаб Алишер Саноев ҳисобни очди. Бўлим ўрталарида қозоғистонликлар жавоб қайтаришди. Иккинчи бўлим бошида эса Руслан Маргиев “Қизилқум”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Натижада 2:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, "Андижон"дан таклиф этилган дарвозабон Руслан Матниёзов ҳамда "Динамо"дан жалб қилинган ҳужумчи Қадамбой Нурметов "Қизилқум" жамоасида кўрикдан ўтишмоқда. Агар мураббийларда илиқ таассурот қолдиришса, янги мавсумни "Қизилқум"да бошлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!