"Қизилқум" U21 жамоасига техник мағлубият ёзилади

TIGGO 2 PRO

"Қизилқум" U21 жамоасига техник мағлубият ёзилади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

"27 феврал куни Лига У21 жамоаси тўп сурадиган майдонларга бефарқ клублар масаласида материал эълон қилган бўлиб, унда "Навбаҳор" У21 жамоасига техник мағлубият ёзилиши, "Қизилқум" У21 ва "Хоразм" У21 жамоалари эса ўз беллашувларини рақиб майдонида ўтказиши баён қилинганди. 

Кейинчалик "Сурхон" клуби Лигага расмий хат йўллаб, "Қизилқум" У21 жамоасини 9 март куни Термизда қабул қила олмаслигини маълум қилди. Клуб Термизга катта футбол қайтиши режалаштирилаётган Суперлиганинг 2-турига жиддий тайёргарлик кўраётган бўлиб, унга қадар ўз режасини ўзгартиришни истамади. 

Шундан келиб чиқиб, "Қизилқум" У21 жамоасига “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 5.5-банди иккинчи хатбошиси қўлланилади ва мезбон сифатида унга техник мағлубият ёзилади. 

Маълумот учун, У21 жамоаси ўз ўйинларини бемалол ўтказа оладиган футбол майдонини тайёрлаш ва уни йил давомида парвариш қилиш қанчага тушиши, шунингдек, ҳар қандай клубнинг хорижлик футболчи ёки хорижий йиғинлар учун қанча маблағ сарфлаётгани Лигага маълум. Биз клубларни ўз ишига профессионал тарзда ёндошишга чақирамиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!