"Қизилқум" уч нафар янги легионер билан келишувга эришди

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси куни кеча Туркия йиғинини якунлаб қайтиб келди.

Сайтимиз орқали яқинда хабар берганимиздек, хориж йиғини давомида клуб сафига янги легионерлар қўшилганди.

Жумладан, аргентиналик ярим ҳимоячи Гонсало Ритакко, эстониялик ярим ҳимоячи Артём Дмитриев ҳамда нигериялик ҳужумчи Паул Комолафе машғулотлар ҳамда назорат ўйинларида қатнашишди. Унгача эса сербиялик ярим ҳимоячи Александар Станиславлевич “Қизилқум” билан шартнома имзолашга улгурганди.

Клуб бош директори Ҳамиджон Актамовнинг Sports.uz мухбирига маълум қилишича, Дмитриев, Ритакко ҳамда Комолафе билан ҳам бир йиллик шартномаларга имзо чекилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!