“Қизилқум” украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олди

CHERY AUTO

Алексий Щебетун —  «Қизилқум» футболчиси! Бу ҳақда клуб расмий саҳифасида эълон қилди.

Tecno

 “Қишги ўқув-йиғин машгулотларини давом эттираётган Акмал Рустамов қўл остидаги «Қизилқум» жамоаси таркибни кучайтириш мақсадида навбатдаги трансферни амалга оширди.  Молдовия, Беларуссия, Украина ҳамда Қозоғистон жамоаларида тўп тепган маҳоратли ҳужумчи Олексий Счебетун янги мавсумда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади. Украиналик футболчи клубимиз раҳбарияти билан бир йиллик шартнома имзолади.  Тўп тепган жамоалари: «Зимбру» (Молдовия), «Қизил-Жар» (Қозоғистон), «Металлург» (Украина), «Авангард» (Украина), «Динамо Киэв» (Украина)”, - дейилади навоиликлар берган хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!