"Қизилқум" устози: Ҳали бир қарорга келганимиз йўқ
Cоcа-Cоlа Суперлига 26-туридан ўрин олган "Металлург" – "Олимпик" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бизга ғалаба "Олимпик"га қараганда муҳимроқ эди. Лекин биринчи бўлимга қарасак, улар биздан яхшироқ ўйнади, аммо биз гол урдик. Иккинчи бўлимда ҳам рақиб устунлик қилишда давом этди, лекин биз қарши ҳужумларда хавфли эдик. Мана шу қарши ҳужумларнинг биридан Ғофуров ажойиб тарзда фойдаланиб кетди.
Ушбу голлардан сўнг мана шу устунликни сақлаб қолиш керак эди. Шундай бўлса-да, гол ўтказиб юбордик, аммо улгурдик. Йигитларни ажойиб мавсум билан табриклайман. Устувор вазифа бажарилди. Умид қиламизки, "Металлург" келаси мавсумда яна ҳам яхшироқ бўлади.
Келгуси режалар? Бу масалада гапирадиган бўлсак, жамоанинг асосини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Шундай бўлса, жуда яхши бўларди. Шунингдек, айрим яхши савиядаги футболчиларни таркибга қўшиб олиш ниятимиз ҳам бор. Бироқ ҳали футболчилар билан бир қарорга келганимиз йўқ. Ҳаммаси бюджетга боғлиқ” – деди Стешевич.
Фикрлар