"Қизилқум" устози "Сўғдиёна"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Cоcа-Cоlа Суперлига 7-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Сўғдиёна”нинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб, уларга ғалаба сув ва ҳаво каби зарур эканлигини англаган ҳолда футболчиларга эҳтиёт бўлишни таъкидлаган эдим. Карточкалардан кўп азият чекяпмиз. Биринчи қизил карточка олган футболчининг дастлабки сариқ карточкасини бермаса ҳам бўлар эди, иккинчисида эса футболчининг ўзи хато қилди. 10 киши қолган бўлсак-да, яхши ҳимояландик. Сон жиҳатдан камчилик эканлигимиз сабаб футболчиларда чарчоқ сезила бошлади қанотлардаги курашларни бой бера бошладик. Бир қанча ўзгаришларни амалга оширдик, аммо шунга қарамай, гол ўтказиб юбордик. Бугун охиригача ҳаракат қилдик, бироқ кучимиз етмади. Ўйлашимча, сон жиҳатдан тенглик бўлганида, ўзимизга керакли натижага эриша олардик”, – деди Алиқулов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
БМЗ
22/04/2023 22:12
Qachondir futbol o‘ynaganman deb trener bo‘laverar ekanda. Avval yoshlardan boshlab o‘zini ko‘rsatib keyin super ligaga o‘tsa bo‘lmaydimi.