"Қизилқум" яна бир футболчиси билан келишувни узайтирди

TIGGO 2 PRO

Кеча Даврон Анваров била шартномани узайтирган "Қизилқум" бу сафар яна бир футболчиси билан келишувни узайтирди.

Якунига етган мавсумда ишончли ўйинлари билан мухлислар эътирофига сазовор бўлган ярим ҳимоячи Шаҳзод Рахматиллоев билан ўртадаги битим узайтирилди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, фарғоналик ёш иқтидор "Қизилқум" жамоаси билан 2026 йил якунига қадар бирга бўлади.

Шаҳзод ўтган мавсумда Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 28 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини бир маротаба ишғол қилган бўлса яна 3 марта шерикларига голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!