"Қизилқум" йиғинни 6 январдан бошлайди
Навоийликлар дастлабки йиғинни ўз қароргоҳида ўтказишади.
Аксарият жамоалар 2018 йилги мавсум якунига етгач футболчиларига бироз ҳордиқ чиқариш имкониятини тақдим этишди.
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ҳам декабрь ойи аввалида ўйинчиларига дам берди. Сўнгра жамоа 20-27 декабрь оралиғида ўз қароргоҳида йиғилди ва машғулотлар олиб борди.
Энди навоийлик футболчилар 6 январь куни Навоийда тўпланишади. Ҳамиджон Актамов жамоаси 2 ҳафта давомида ўз қароргоҳида шуғулланишни режалаштирган. Сўнгра янги мавсумга ҳозирлик ишлари Тошкентда давом эттирилади.

Изоҳлар (0)