"Қизилқум"га янги дарвозабон келди
Фаолияти давомида "Металлург", "Турон" жамоаларида тўп тепган, "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси, Тошкентда ўтказилган U-20 Осиё чемпионати ғолиби, ёш ва умидли дарвозабон Ҳумоюншох Сайётов янги мавсумда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади. Янги посбон билан клуб раҳбарияти 1 йиллик шартнома тузди.
Ҳумоюншох Сайётов ҳақида қисқача маълумот:
Туғилган куни: 08.02.2003
Туғилган жойи: Бухоро
Амплуаси: дарвозабон
Тўп тепган жамоалари: "Насаф", "Металлург", "Турон"
"Қизилқум" матбуот хизмати.
Фикрлар