Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Қизилқум"ни кимлар тарк этди?

Ўзгаришлар катта.

“Қизилқум” матбуот хизмати таркибдаги ўзгаришлар хусусида хабар тарқатди. Унда шундай дейилади:

“Жамоамиз январ ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб Навоийда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттироқда.

кизилкум333

Футболчиларимиз кунига икки маҳалдан машғулотларни кўтаринки кайфиятда олиб боришмоқда.

Жамоадаги янгиликларга тўхталадиган бўлсак, ҳимоячи Муҳсин Убайдуллаев, ярим ҳимоячилар Жамшид Ҳасанов, Миржалол Қосимов, Гиорги Кухианидзе, Ислом Кенжабоев, ҳужумчилар Элгужа Григалашвили ва Мате Ватсадзелар жамоа билан хайрлашган. Ушбу футболчиларнинг барчасига “Қизилқум” жамоаси маъмурияти ўз миннатдорчилигини билдириб қолади. Кейинги фаолиятларига омад ва зафарлар тилайди”.

Шунингдек, клуб матбуот хизмати таркибга янги қўшилган футболчилар борасида кейинроқ батафсил маълумот беришлари ҳақида ёзган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ